Ўзбек боксчиси Теофимо Лопес билан бир оқшомда рингга кўтарилади

Ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддинов навбатдаги жангини 4 октябрь (Ўзбекистонда 5 октябрь тонги) куни ўтказади.

Ўша куни ҳамюртимиз америкалик Уилл Мадерага қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Нажмиддинов шу кунгача проф рингда 18 та жанг ўтказган ва уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут). 1 та жангда мағлубиятга учради.

Уилл Мадера эса 20 маротаба рингга кўтарилган. 16 та жангда ғалаба қозонган (9 та нокаут). 1 марта нокаут эвазига мағлуб бўлган. 3 марта дуранг қайд этган.

Маълумот учун, ушбу жанг оқшомининг марказий тўқнашувида енгил вазн тоифаси чемпиони Теофимо Лопес Жорж Камбососга қарши жанг ўтказади.

Olamsport.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг