Расман! Дани Алвес «Сан-Паулу»ни тарк этди

Таниқли ҳимоячи Дани Алвес «Сан-Паулу» сафини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.

Томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатдилар. Бироқ Алвеснинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг декабригача мўлжалланган.

Энди футболчи эркин агентга айланди. Ҳозирда Алвеснинг Аргентинанинг «Бока Хуниорс» га ўтиши билан боғлиқ эди.

«Сан -Паулу» 19 турдан сўнг Бразилия чемпионатида 16 -ўринни эгаллаб турибди.

Stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг