Мбаппенинг жароҳати ҳақида маълумот берилди

Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси 1-турида «Брюгге»га қарши ўйинда (1:1) алмаштирилганидан сўнг жамоа шифокорлари унга илк ташхисни қўйишди.

Le Parisien маълум беришича, натижа шуни кўрсатдики, ҳужумчининг тўпиғи шикастланмаган. Бироқ, Мбаппе барибир Франция чемпионатининг «Лион» билан навбатдаги ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлади (19 cентябрь).

Stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг