«Ювентус» Роналдуни ўрнини боса оладиган ҳужумчи топди

Ҳужумчи Криштиану Роналдудан кетганидан сўнг, Туриннинг «Ювентус» клуби қишки трансферлар мавсумида жамоани кучайтирмоқчи.

Calciomercato нашри хабарига кўра, январда жамоани кучайтириши мумкин бўлган футболчи, Лондоннинг «Арсенал» ҳужумчиси Александр Ляказетт ҳисобланади. Француз футболчисининг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди, демак, «канонирлар» футболчини анча арзон нархда сотишга мажбур бўлиши мумкин.

Агар «Арсенал» Александрни сотишдан бош тортса, унда «кекса синьора» футболчини мутлақо бепул олиш учун июлни кутишга тайёрлигини маълум қилган.

Stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг