Яна бир нашр Элдор Шомуродовни 9 баллга баҳолади (Фото)

Европа Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Рома” ва ЦСКА София жамоалари иштирокидаги баҳсда мезбонлар йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишди.

Меҳмонлар 10-дақиқада тезкор гол уришга эришди. Кери ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 15 дақиқада ўтиб, “бўрилар” сардори Пеллегирини супер голи билан жавоб қайтарди.

Беллашувнинг 38-дақиқасида Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Стефан Эл-Шаарави “Рома”ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

62-дақиқада Пеллегрини дублини расмийлаштирди. Кейинчалик Манчини ва Абрахам ҳам рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Тэммининг голига ҳамюртимиз ассистентлик қилди. Шу тариқа, римликлар 5 та гол урган беллашувда Шомуродов 2 та ассистни амалга оширди.

FotMob нашри талқинига кўра, Элдор Шомуродов 9 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу “Рома” сафидаги энг юқори балл олган футболчи. Шунингдек, “La Gazette dello Sport” ҳужумчимизни 7,5 баллга лойиқ кўрганди.

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг