Гвардиоланинг шогирдига Италиядан чорлов бўляпти

“Ювентус” раҳбарияти Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезусни олиш фикридан қайтгани йўқ. Аввалроқ, туринликлар бразилиялик футболчини Криштиану Роналдуга алмаштирмоқчи эди. Бироқ, португалиялик юлдуз Манчестернинг нариги жамоасини танлади.

Туринликлар 24 ёшли Габриэль Жезусни олиш осон бўлмайди. Чунки бу футболчига “Бавария” ҳам харидор бўляпти.

Жезус жорий мавсумда тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва уч маротаба жамоадошларининг голига ҳам муаллиф бўлди.

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг