🇧🇷Винициус Жуниор ҳақида

«Реал» футболчи билан амалдаги шартномани узайтириш ҳақида ўйламоқда. Флорентино Перес уни ҳали узоқ йиллар ушлаб қолмоқчи. Винининг ўзи ҳам кетиш ниятида эмас.

▪️2019 йилда «Аякс»га қарши ўйиндаги жароҳатдан кейин Винициус шахсий фитнес мураббий ёллаган. Бу эса унинг жисмоний ҳолати ривожланишига олиб келди.

▪️У кўп овқат еб, кўпроқ дам ола бошлади. Шунингдек, диетага риоя қилди. Тоғнинг босимли ҳавосини сунъий ҳосил қиладиган камерада шуғулланиш ва кечки машқлар унинг доимий машғулотига айланди.

▪️Айни вақтда Винициус «Реал»да энг кам маош оладиганлар қаторида туради. Фақат уч футболчининг маоши уникидан пастроқ ва у ҳеч қачон маошининг оширилишини сўрамаган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг