Шомуродов ва Яхшибоев Осиёда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар. Сизнингча ким яхшироқ?

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти сўнгги бир ҳафта давомида хориж чемпионатларида ўзини кўрсата олган осиёлик футболчиларни эътироф этиб, ҳафта қаҳрамонини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда.

ОФК ҳафтанинг энг яхши футболчилари қаторига Осиёдан ташқарида тўп сураётган 10 нафар осиёлик ўйинчиларни киритган. Эътиборлиси, сўровномада бу сафар фақатгина эркак ўйинчилар эмас, хориж лигаларида тўп сураётган 3 нафар аёл ўйинчилар ҳам жой олган.

Хориждаги осиёлик эркак ўйинчилардан Элдор Шомуродов (Рома / Ўзбекистон), Жасур Яхшибоев (Шериф / Ўзбекистон), Майа Йошида (Сампдория / Япония), Аллоҳёр Сайёдманеш (Заря / Эрон), Муса Ат Тамари (Ауд-Хеверле Лёвен / Иордания), Ватару Эндо (Штутграрт / Япония), Хванг Хи Чхан (Вулверҳэмптон / Ж.Корея) даъвогарлар қаторига киритилган.

Қайд этиш жоиз, бугун 15 сентябрь куни бошланган сўровномада ҳозирча Италиянинг «Рома» клуби форварди Элдор Шомуродов энг кўп овоз жамғарган – 37,24 фоиз. Жасур Яхшибоев эса ҳозирча жами овозларнинг 17,5 фоизини йиққан.

tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг