Роналду Касиляснинг рекордини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Янг Бойз»га (1:2) қарши баҳсда майдонга тушди ва гол урди.

Португалиялик 36 ёшли футболчи турнирдаги 177-ўйинини ўтказиб, бу кўрсаткич борасида «Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяснинг рекордини такрорлади.

Ҳужумчи «МЮ»да 53та, «Реал»да 101та, «Ювентус»да 23та баҳсда ҳаракат қилган ва жами 135та тўп киритган.

Агар Роналду 30 сентябрь куни 2-турдан ўрин олган «Вилярреал» билан ўйинда ҳам майдонга тушса, мутлақ рекордчига айланади.

tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг