Роналду ЕЧЛ ўйинидан олдинги машғулотда хизматчи аёлни «нокдаун»га учратди (+фото)

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида “Манчестер Юнайтед” клуби Швейцарияда “Янг Бойз” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. “МЮ”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйиндан олдинга чигилёзди машғулоти пайтида кутилмаган воқеа қаҳрамонига айланди.

Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди ва стадион хизматчи аёлининг бошига тегди ва стюард ерга йиқилди.

Унга дарҳол ёрдам кўрсатилди, Роналду эса аёлнинг олдига етиб келиб, ундан ҳол-аҳвол сўради.

Манба: www.stadion.uz.
Дўстларингизга билан баҳам кўринг