“Пахтакор”нинг “Навбаҳор”га қарши ўйинлари тўпурари кимлигини биласизми?

“Пахтакор” ва “Нвбаҳор” тўқнашувларида Александр Гейнрих 9 гол муаллифи бўлган. Бу ҳақда тошкентликлар матбуот хизмати хабар берди.

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Александр Гейнрих ҳисобланади. У жами 9 марта наманганликлар дарвозасига гол урган. Леонид Кошелев эса 7 тўп киритган. Шундан 3тасини “Навбаҳор”, 4тасини “Пахтакор” сафида киритган. Игорь Сергеев ҳозирча, бу рақиб дарвозасини 7 бор ишғол қилган. Драган Черан ҳисобида 5 гол бор. “Шерлар” жамоасидан Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев ва Одил Аҳмедов 4тадан тўп киритган. “Навбаҳор”дан Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳисобида 4, Олег Шацких ҳисобида 3 гол мавжуд. Кошелевдан ташқари Вадим Котельников ҳам ҳар икки жамоа сафида гол уришга эришган.

“Навбаҳор” билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
9 – Александр Гейнрих
7 – Леонид Кошелев, Игорь Сергеев
5 – Драган Черан
4 – Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Шуҳрат Мирхолдиршаев
3 – Олег Шацких

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг