Мессининг футболкалари савдоси Неймарникидан 50 фоизга кўпроқ

L’Equipe хабар беришича, ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома имзоланиши ПСЖ учун катта даромад келтиряпти.

Месси фамилияси туширилган футболкалар Неймарнинг исми ёзилган футболкаларга қараганда 50% кўпроқ сотилмоқда. ПСЖ футболкалари савдосининг умумий ўсиши 30-40%ни ташкил қилади.

Клуб дўконларига мунтазам етказиб берилишига қарамай, Мессининг футболкаларини топиш деярли имконсиз.

Месси келганидан кейин ПСЖ иккита ҳомий топди. Масалан, Париж клуби криптовалюта бўйича дунёдаги етакчи платформа Crypto.cоm билан 25 дан 30 миллион еврогача бўлган шартнома имзолади.

Шунингдек, Месси ПСЖга келганидан сўнг, парижликлар ижтимоий тармоқларда 25 миллион янги обуначига эга бўлди.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг