“Мен бу ерга дам олиш учун келмадим”

“Арсенал” футболчис Эктор Бельерин нима учун “Реал Бетис”га ўтгани ҳақида гапирди. Ҳимоячи ижара  асосида испанияликлар сафига келиб қўшилган.

26 ёшли футболчи шундай  дейди: “Отам ҳам футболчи эди ва у ҳар доим “Бетис”да ўйнашни орзу қилган. Болалигимдан унинг орзусини амалга оширишни истардим. Ҳозир эса отам фикрини қўллаб, бу ерга келдим. Бундан бахтиёрман. Мен қуёш ва  илиқликни истадим. Айтишим керакки, мен бу ерга бир йиллик таътил учун келмадим. Мен бу клубда ўз ўрним учун курашмоқчиман. Мен “Арсенал”ни “Бетис”да совринлар ютиш учун тарк этдим. Шундай экан мен бу ерга  дам олиш учун келмаганман”.

Бельерин Лондонда қарийб ўн йил ўйнади. У 239 та баҳсда иштирок этган ва 3 марта Англия кубогини қўлга киритган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг