«Динамо Киев» – «Бенфика» ўйинида ҳакам қовун туширди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган Киевнинг «Динамо» клуби ва «Бенфика» ўртасидаги ўйинда ҳакам кулгили вазиятга тушиб қолди.

Энтони Тэйлор баҳснинг 82-дақиқасида мезбонлар футболчиси Денис Гармашга огоҳлантириш бериб, кетидан дарҳол “қизил”ни кўрсатди.

Учрашувнинг бошқа расмийлари мазкур “сариқ” украиналик футболчи учун биринчиси эканини айтишганидан кейин Тэйлор ўйинчини майдондан четлатиш ҳақидаги қарорини бекор қилди ва Гармаш ўйинни давом эттирди.

Манба: sports.ru

Дўстларингизга билан баҳам кўринг