Буюк клублар инқироз тушиши нормал ҳолат…

Барселона Камп Ноуда номинал 5 та ҳимоячи билан майдонга чиқиб келадиган даврларни ҳам кўряпмиз.

Месси ўз вақтида Хави ва Иньестани йўқотиб қўйди, аммо кейинроқ Неймар ва Суаресни топди. Уларни ҳам бирма-бир йўқотгач, охири ўзи ҳам жамоадан кетишига тўғри келди. Гризман ҳам Барселонага жуда ярашмаётганини тушуниб етди. Айтмоқчиманки, буткул янги жамоа қуриши керак бўлган Куман тайёр ишлаб турган Бавариядек механизмга қарши ўйинга 5 та ҳимоячи билан чиқиб келишини тушунса бўлади.

Кульминация эса Бавария иккинчи голни урганидан кейин юз берди. Куман майдондан Сержи Роберто, Бускетс ва Альбани ҳам олиб ташлади. Пикени айтмаса, яқиндагина орзулар жамоаси бўлган клубдан майдонда ҳеч ким қолмади. Қолгани голландча йўналиш – икки нафар 17 ва бир нафар 18 ёшли футболчи ўйинга ташлаб юборилди.

Чунки аксига олиб, Агуэро, Брейтуэйт, Дембеле каби футболчилар лазаретда, аввалги Коутиньони ҳамма йўқотиб қўйган. Барселона вазиятдан чиқиб кетиши учун вақт ва сабр керак бўлади. Буюк клублар инқироз тушиши нормал ҳолат, уларнинг буюклиги мана шундай инқирозлардан чиқиб кета олишидадир.

 

Диёр Имомхўжаев

Дўстларингизга билан баҳам кўринг