Ҳарри Магуайр Ван-Биссаканинг қизил олганига муносабат билдирди

“МЮ” футболчиси ва сардори Ҳарри Магуайр “Янг Бойз”га қарсши учрашувдаги Ван-Биссаканинг қизил олганига муносабат билдирди. Журналист Марк Критчлей унинг сўзларидан иқтибос келтиради:

“Мен бу вазиятга изоҳ бера олмайман. Негаки, вазиятни қайта кўра олмадим. Аниқки, секин видеотакрорда ҳар бир ҳаракат қўполликдай  туюлиши  мумкин. Тўп кетганидан сўнг қилинган ҳаракатлар албатта фол сифатида кўрилади. Лекин ҳақиқатдан ҳам ҳакам қарорига изоҳ бера олмайман”.

“МЮ” Роналдунинг голи эвзига олдинга чиққан эди, аммо 66 дақиқада Моми Нгамолё мувозанатни тиклади. Қўшиб берилган вақтда эса Жесси Лингарднинг хатоси туфайли швейцарияликлар ўйинни ютиб кетди.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг