21 ёш ва голлар…

Сўнгги 15 йилликда Роналду ва Мессининг тўпурарлик маҳоратига гувоҳ бўлдик. Икки азамат бир-бири билан гаров бойлагандек, голларни қалаштириб ташлади.

Хўш, улар 21 ёшга тўлгунга қадар қандай рақамларни ўзига бўйсундирганди?

Статистикани кўтарадиган бўлсак, Роналду 21 ёшга тўлгунга қадар катта футболда 36 та, Месси эса 51 та гол урган. Футбол қироли — Пеледа бу кўрсаткич 219 та голни ташкил этади. “Сўйлоқ” — Роналдо эса 21 ёшгача 168 та гол урган. Бразилиялик раққос — Неймар бўлса 145 лик довонни забт этган.

Навбатдаги 15 йиллик бизники бўлади, деб жар солаётган икковлон Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд ҳам Месси—Роналду жуфтлигидан яхшироқ натижа қайд этишга улгурган. Хусусан, Мбаппе 116 та, Ҳоланд эса 113 та гол урган.

Агар рақамларга ишонадиган бўлсак, навбатдаги футбол эраси ҳам аввалгиларидан қолишмасликни ваъда қилаётганига гувоҳ бўламиз.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг