“Турон” футбол клубининг U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни бўлиб ўтган U-21 чемпионати 17-тури доирасидаги “Турон” – “Насаф” учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилган эди.

Бироқ “Турон” жамоаси мазкур учрашув қайдномасига сариқ карточкалари сони 4 тага етиб, 17-турни ўтказиб юбориши лозим бўлган футболчи – А. Абдурашидовни киритганлиги сабабли “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти” 17.10-бандига мувофиқ “Турон U-21” жамоасига техник мағлубият, “Насаф U-21” жамоасига эса техник ғалаба ёзилди.

Шу билан бирга, ушбу учрашувда урилган голлар бекор қилинади, олинган огоҳлантириш ва четлаштиришлар ўз кучида қолади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг