Тошкент шаҳрида 13 сентябрь куни қашқадарёлик жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов пичоқлаб ўлдирилди

Маълум бўлишича, соат 21:30 атрофида 30 ёшли спортчи Ш.Т. таниши ҳарбий хизматчи Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган витамини соғлиғини ёмонлаштирганини ҳамда шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни Учтепа тумани 14-мавзедаги уйи олдига чақирган.

Таъкидланишича, улар ўзаро жанжаллашиб қолган ва Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг