Нурсултон Рўзибоевга Андижон вилояти ҳокими томонидан автомобил топширилди

У Андижонда тантанали равишда кутиб олинди.

Хабарингиз бор, Россиянинг Москва шаҳрида ташкил қилинган “Open FC 10” турнирида юртимизнинг энг кўзга кўринган ММА вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоев ҳамда унинг укаси Машрабжон Рўзибоев навбатдаги жангларини ўтказиб, рақибларини 1-раунднинг ўзидаёқ техник нокаутга учратганди.

Айнан, Нурсултон ушбу ғалабаси билан “Open FC” промоушенининг ўрта вазн (83.9 кг) тоифасининг янги чемпионига айланганди.

Шу муносабат билан Андижон вилоятида паралимпиячиларимизнинг тантанали кутиб олиш маросимида Нурсултонга ҳам “Gentra” автомобили совға қилинди. Совғани спортчимизнинг отаси қабул қилиб олди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг