Невилл Роналду ва Мессини таққослади

“Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоалари собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Криштиану Роналду ва Лионель Мессини ўзаро таққослади.

“Роналду фаолияти давомида голларни қай тариқа ураётганини кўрдим. У “ишчи” бўлмаган чап оёқда ҳам, ўнг оёқда ҳам, олис масофадан ҳам гол уриши мумкин. Ҳозирда у позиция танлаш бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси.

У пенальтидан гол уради, агар тўп жарима майдонига етказилса, бош билан тўпни дарвозага жойлайди. У жарима зарбасидан ҳам гол уриши мумкин.

Шу боис, Роналду ҳақиқатан ҳам футбол тарихидаги энг буюк футболчи. У турли услублар билан баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиши мумкин. У мукаммал ўйинчи.

Шубҳасиз, Месси ҳам ҳаддан ташқари кўп гол урди, унга ҳам гап йўқ. Аммо Роналдуда 3та катта фарқ бор. Биринчиси — бош билан гол уради. Бундай услубда у Мессига нисбатан 4-5 баравар кўпроқ гол урган. Иккинчиси — Криштиану “ишчи” бўлмаган оёғида гол ура олади. У бундай услубда Леога нисбатан 30-40 фоизга кўпроқ тўп киритган. Учинчиси — пенальтидан кўп гол урган. Бу эса Роналду нисбатан мукаммал ўйинчи эканини англатади.

Терма жамоадаги голлар, Чемпионлар лигасидаги ғалабалар сони шундай хулосага ундайдики, Роналду — футбол тарихидаги энг буюк футболчи”, – деди Невилл.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг