Ўзбекистонлик ММА жангчиси рақибини 1 раунддаёқ нокаутга учратди (+жанг видеоси)

Кеча, 12 сентябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида Оpen FC 10 мусобақаси бўлиб ўтди.

Mусобақада ўрта вазн тоифасида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев чемпионлик камари учун Бразилия вакили Алекс де Паулога қарши баҳс олиб борди. Нурсултон биринчи раундда рақибига партер ҳолатида зарбалар берди. Шундан сўнг ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Рўзибоев ўрта вазн тоифасида Оpen FC промоушенининг чемпионлик камарига эга чиқди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг