Трамп Холифилднинг мағлубиятига муносабат билдирди

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп Витор Белфорт ва Эвандер Холифилд ўртасида ўтказилган жангга муносабат билдирди.

“Витор, сенинг акцияларинг юқори эди, аммо ғалабадан сўнг уларнинг нархи янада кўтарилди. Чунки сен барча даврларнинг энг яхши боксчиларидан бирини мағлуб этдинг.

Эвандерга саволларимиз йўқ, уни яхши кўрамиз. Эвандерни биламан ва у билан хеч қачон бундай ҳолат содир бўлганини кўрмаганман. Витор, сен фантасик ҳаракат қилдинг”, – деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ушбу жангни “Triller” стриминги учун шарҳлаб борди.

olamsport.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг