Роналду эртага Чемпионлар лигасида ўйнамайдими?

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер жамоага янги келган Криштиану Роналдуни захирага олиб қолиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Маълумки, манчестерликлар сешанба куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи турида Швейцариянинг “Янг Бойз” жамоаси меҳмони бўлади.

– Роналду ўзини эҳтиёт қиладиган футболчи. У мавсумолди машғулотларида яхши қатнашган ва тез тиклана олади.

Сешанба куни “Янг Бойз” билан сафар учрашувимиз бор. Мен Роналдуни захирада қолдиришда бирор муаммо кўрмаяпман. У 36 ёшда, Гринвуд эса 19 та кирди. Бироқ уларнинг майдондаги ўйин вақтида деярли фарқ бўлмайди, – деди Сульшер.

Роналду куни кеча Англия премьер-лигасидаги дебют учрашувида “Ньюкасл” дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг