“Реал”га қарши баҳс олдидан “Интер”да жиддий йўқотиш бор

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Стефано Сенси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги “Реал”га қарши ўйинида майдонга тушмайди, деб хабар беради Италия клуби расмий сайти.

Футболчига тиззанинг ички латерал лигаменти зарарланиши ташхиси қўйилди ва у бир қанча вақт давомида майдонга туша олмади. Ярим ҳимоячи А Сериянинг 3-туридаги “Сампдория” билан ўйинда (2:2) жароҳат олди.

Бу мавсумда 26 ёшли Сенси “Интер” сафида учта ўйин ўтказди.
Эслатиб ўтамиз,

“Интер” – “Реал” учрашуви 15 сентябр куни бўлиб ўтади.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг