Нагельсманн: “Барселона” Мессисиз аниқ кучсизланди дея олмайман”

“Бавария” бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЧЛ 1-тур доирасидаги “Барселона”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби рамзи бўлмиш Лео Месси 2021 йилнинг ёзида жамоани тарк этди ва ПСЖ билан шартнома имзолади.

“Улар энди умуман бошқача ўйнашади. Лионель – доим диққат марказида турувчи ўйинчи. Энди жавобгарлик бўлинади. Уларда Депай ва Люк де Йонг билан турхи хил сифатларга икки жуда қизиқарли янги футболчилар бор. Мен аниқ улар кучсизланди дея олмасдим”, – дейди Нагельсманн.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Бавария” ўйини эртага Каталонияда бўлиб ўтади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг