Мутахассислар Роналдунинг ўйинининг икки жиҳатига эътибор қаратишган

Криштиану Роналду “Олд Траффорд”даги қайтиш ўйинида нисбатан оддий голлар урган бўлса-да, унинг ўйинидаги икки жиҳатга мутахассислар алоҳида эътироф қаратишган.

Биринчиси, Роналду яққол марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилган бўлса-да, позицион ҳужумларда аксарият ҳужумчилар каби, жарима майдонида узатмани кутмаяпти. Кўп ҳолларда у орқага ёки қанотга ўтиб, шериклари билан қисқа масофага тўп оширишиб, кейин ичкарига югурмоқда. Бундай услубнинг фойдаси шундаки, сўнгги паллада жарима майдонига кириб бораётган ҳужумчини таъқиб қилиш қийин бўлади ва кўп ҳолларда Роналду керакли нуқталарга таъқибсиз етиб борган. Агар марказий ҳимоячилар билан бирга узатмани кутиб турса, уни қўриқлаш осонроқ бўлади.

Иккинчиси, буни анча олдин у билан бирга тўп сурган футболчилар ҳам эътироф этишди – “Роналду жуда ақлли футболчи, кўпинча, у майдонда ҳимоячиларни ўрганади. Агар чап қанотдаги ҳимоячи абжир бўлса, ўнг қанотга ўтиб, ҳаракат қилиб кўради, у ердаям “нон бўлмаса”, рақибнинг ўнг-марказий ҳимоячисини синаб кўради. Ўйин давомида у албатта рақибнинг энг ожиз ҳимоячисини топади”.

“Ньюкасл”га қарши ўйинда қурбон Айзек Хайден бўлди. Аслида таянч яримҳимоячиси бўлган футболчи “Ньюкасл” 5 ҳимоячи схемасига ўтгани учун уч марказий ҳимоячидан бири бўлди ва Роналду ҳар икки голини ҳам айнан Хайденни ортда қолдириб урди. 26 ёшли Айзек ўша куни майдонда ҳаракат қилган футболчилар ичида энг паст (4.6) баҳо олди.

Айтишларича, айнан Хайденга бостириш кераклигини Роналдуга Сульшер маслаҳат берган. Биринчи тайм охирларига бориб, мураббий Роналдуга қарата, Хайденга қарши ўйнашга уриниб кўриниши кераклиги ҳақида бақирган.

Қаҳрамон Асланов

Дўстларингизга билан баҳам кўринг