Левандовски ва Гнабри «Барса»га қарши ўйнамаслиги мумкин

«Бавария»нинг икки етакчи ўйинчиси Серж Гнабри ва Роберт Левандовски Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида «Камп Ноу»да бўладиган «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Икки футболчи Бундеслига доирасидаги «Лейпциг»га қарши бўлиб ўтган баҳсда захирага олинишган эди.

Мураббий Юлиан Нагельсманнинг айтишича, Гнабри белидан жароҳат олган бўлса, Левандовскини эса мушакдаги оғриқ безовта қилмоқда. Шу боис, ҳар икки футболчи Каталонияга йўл олмаслиги мумкин.

interfutbol.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг