“Лестер” катта трансферга қўл урмоқчи

“Лестер” раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида қишки трансферлар вақтида “Сассуоло”да ўйнаётган Италия терма жамоаси ҳужумчиси Доменико Берардини олиб келишга қарор қилди.

Берардининг ўзи А Сериянинг ўртамиёна клубидан кучлироқ жамоага ўтишни истаяпти. Шу боис, “тулкилар” 27 ёшли ҳужумчининг шартномасини тўлиқ сотиб олмоқчи.

Инглизлар италиялик футболчи учун 30 миллион фунт таклиф қилишни режалаштирмоқда. “Сассуоло” учун бу катта маблағ ҳисобланади ва улар кетиш истагидаги ўйинчисини қўйиб юборишга тайёр.

Берардига “Милан” ва “Фиорентина” каби клублар ҳам харидор. Бироқ, улар харажат бобида Англия клублари билан рақобатлаша олмайди.

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг