Ла Лига. «Реал» «Бернабеу»га қайтишини 5та гол билан нишонлади. Бенземада ҳет-трик, Камавинга дебют ўйинида тўп киритди (+видеошарҳ)

Испания чемпионатининг 4-турида «Реал» ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилиб, ҳисобда икки бор ортда қолаётганига қарамай якунда йирик ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлардан Бензема ҳет-трик қайд этди, Камавинга дебютида захирадан майдонга тушиб 6 дақиқа ичида тўп киритди. Шунингдек, Винисиус ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Виголиклардан Мина ва Серви мадридликлар дарвозасини ишғол этишди.

Маълумот учун, «қироллик клуби» стадион реконструкцияси туфайли 18 ойдан сўнг илк бор «Сантьяго Бернабеу»да ўйин ўтказди. «Реал» очколарини 10тага етказиб, 1-ўринга қайтди. 1 очкога эга «Сельта» 18-поғонада қолди.


Ла Лига. 4-тур
Реал — Сельта 5:2
12 сентябрь, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Бензема (24, 46, 87 пенальти), Винисиус (54), Камавинга (72) — Мина (4), Серви (31).
Реал – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Мигель Гутьеррес (Марсело, 89), Вальверде, Модрич (Асенсио, 79), Каземиро, Бензема, Азар (Камавинга, 66), Винисиус Жуниор (Родриго, 89).
Сельта – Дитуро, Мальо, Араухо, Мурильо (Айду, 89), Галан, Денис Суарес, Тапия (Бельтран, 46), Мендес (Солари, 52), Серви (Нолито, 63), Аспас, Санти Мина (Гальярдо, 63).
Огоҳлантиришлар: Начо (32), Мурильо (43), Винисиус Жуниор (55), Араухо (63), Солари (63).

Дўстларингизга билан баҳам кўринг