Бэйл жароҳат сабаб “Реал”нинг 102та ўйинини ўтказиб юборган

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Гарет Бэйл Ла Лиганинг 4-тури доирасидаги “Сельта”га қарши ўйинни ўтказиб юборди (5:2).

32 ёшли уэльслик футболчининг ўнг оёғининг сон қисмидаги жароҳати бор эди. Marca нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, Бэйл жароҳат туфайли “Реал”нинг 102-ўйинини ўтказиб юборди. У 2014 йил ёзида Мадрид клубига кўчиб ўтди ва охирги мавсумни ижара асосида “Тоттенхэм”да ўтказди.

2021/22 йилги мавсумда Бейл “Реал Мадрид”нинг Ла Лига доирасидаги учта
ўйинида майдонга тушиб, бир гол ва бир асистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг