Роналду: «МЮ»га дам олиш учун қайтмадим»

Ҳужумчи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»да ўзини кўрсатиши ҳақида гапирди.

«Бу ерга дам олиш учун келмадим. Ўзимни кўрсатиш мақсадида шу ердаман.

Аввал бу клубда ҳаммаси яхши эди: совринларни қўлга киритдик. Бу либосда кўп йиллар ўйнадим. Аммо ҳозир яна ғалаба қозониш учун келдим.

Шерикларим каби ўйнашга тайёрман. Бу — мен, клуб ва мухлисларга олдинга қадам ташлаш учун яхши имконият. Ўйлайманки, яқин 3-4 йил ичида жамоанинг муҳим ўйинчиси бўламан», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг