Погба АПЛда ўзига хос натижага эришди

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба яна бир ноёб ютуқни қўлга киритди.

Франциялик ярим ҳимоячи АПЛ тарихида мавсумнинг дастлабки иккита ўйинида бешта голли узатмани амалга оширган биринчи футболчи бўлди.

Погба «Лидс» га қарши ўйинда тўртта голли узатмани амалга оширган, бир марта «Саутгемптон» га қарши ўйинда ассистентлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг олдинги икки мавсумида Поль атиги олтита голли узатмани амалга оширган.

stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг