“Нефтчи”нинг собиқ футболчиси Ҳиндистон чемпионатига йўл олиши мумкин

“Нефтчи”, “Истиқлол”, “Маъшал”, “Норин” сингари клубларда тўп тепган ярим ҳимоячи Элдор Эргашев легионерга айланиши мумкин.

Олган маълумотларимизга қараганда, Эргашев хизматига Ҳиндистон I лигаси иштирокчиси бўлган “Аизавл” қизиқиш билдирмоқда. Томонлар айни вақтда келишув бўйича музокара ўтказишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эргашев “Рубин” клубида бир муддат тўп тепган эди. Шундан сўнг ушбу клуб Биринчи лига мусобақаларидан четлатилди ва кўплаб футболчилар жамоасиз қолган эди.

championat.asia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг