«Ювентус» «Барселона» футболчисини текинга қўлга киритмоқчи

«Барселона» вингери Усмон Дембеле «Ювентус» қизиқишлари доирасига тушди, деб хабар беради Calciomercato. Футболчининг каталонияликлар билан шартномаси ушбу мавсум сўнгида якунига етади. Агар шартнома узайтирилмаса, француз «кўк-анорранглилар» сафини эркин агент сифатида тарк этади.

Олдинроқ, «Ювентус» Дембелени ўзининг футболчиси билан алмаштиришга рози бўлмаганди. Энди эса туринликлар 24 ёшли футболчини кейинг мавсум текинга қўлга киритмоқчи.ʼ
Ҳозирги кунда Дембеле жароҳатдан тузалиш жараёнини бошдан кечирмоқда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг