Де Йонг «Барселона» кийиниш хонасида Мессининг ўрнини эгаллади

«Барселона»нинг янги ҳужумчиси Люк де Йонг кийиниш хонасида қайси жойни эгаллаши маълум бўлди.

Нидерландиялик 31 ёшли футболчи бунгача Лионель Мессига қарашли бўлган жойдан ўрин олади. У дарвозабон Марк-Андре тер Стеген ва ҳужумчи Серхио Агуэронинг ўртасида ўтиради.

Аввалроқ де Йонг каталонияликлар сафида 17-рақамда ўйнаши маълум бўлганди.

tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг