Сардор кейинги йилнинг ёзида Италиянинг топ клубига ўтади!

Эрон терма жамоаси аьзоси Сардор Азмун 2022 йилги трансфер ойнасида “Зенит”дан текинга кетиши мумкин.

Calciomercato нашриниг хабарига кўра, ҳужумчи вакили Фали Рамадани  “Милан”га Сердарни келаси ёз эркин агент сифатида сотиб олишни таклиф қилган.

Италия клуби яқин орада Азмун номзодини баҳолайди. Ҳозирда “Милан”нинг эронлик футболчига қизиқиши ҳақида аниқ ҳеч нарса йўқ, лекин, вазият яқин бир неча ҳафта ичида ўзгариши мумкин.

Қайд этилишича, Азмуннинг “Зенит”ни бепул тарк этишга  сабабларидан бири – клубнинг ёзги трансферлар вақтида ҳужумчига келган таклифларни инобатга олмаслиги бўлди. («Рома» ва «Байер» футболчига жиддий қизиқиш билдираётган эди). Бу мавсумда, у РПЛда 6 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.

penalti.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг