Руни: «Роналдуга АПЛда Испания ёки Италиядагидек осон бўлмайди. У жамоага катта таъсир кўрсатиши мумкин»

«Дерби» бош мураббийи ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Криштиану Роналдунинг Манчестер клубига қайтишига муносабат билдирди.

«Криштиану қайтганидан кейин у билан гаплашмадим ва шанба кунги ўйинга («Ньюкасл») ҳам бора олмайман. Дам оламан. Икки ўғлимнинг ўйинлари бор, уларга ҳайдовчилик қиламан.

Албатта, «МЮ»ни кузатаман. Уларнинг муваффақият қозонишини истайман. Менимча, Роналдунинг қайтарилгани жуда яхши бўлди. Унинг менталитети ёш футболчиларда намоён бўлади. Ажойиб келишув.

Криштианунинг ўзи билади: унга Италия ёки Испаниядагидек осон бўлмайди. АПЛ жисмоний жиҳатдан кучли лигадир. Лекин у бу ерда ўйнаган. У «Юнайтед» учун яна голлар уришига ишонаман.

Роналду жамоага катта таъсир кўрсатиши мумкин. Ирландия (2:1) билан ўйинда унинг ўзига хослигини яна бир бор кўрдик. У — дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Ўйлашимча, энди «МЮ» совринлар учун кураша олади», — дея Рунининг сўзларини келтиради Mirror.

tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг