Бухоро футбол клуби номи расман Нурафшон футбол клубига ўзгартирилади

13 сентябрь куни Про лига II босқичига қуръа Футбол-ТВ студиясида ташлаб берилади. Шу кундан бошлаб Бухоро футбол клуби номи расман Нурафшон футбол клубига ўзгартирилади.

Қайд этиш керак, 3 ой аввал ҳам Бухоро футбол клуби билан боғлиқ қарздорлик масалалари ҳал этилмаганди. Аммо мана шу вақт ичида Бухоро олдинга яхшигина қадам ташлашга эришди. Келаси мавсумга қадар клуб ўзининг уй аренаси майдонини яхшилаб улгурса, клуб катта инқироздан чиқиб кетади, деб бемалол айтишимиз мумкин бўлади. Бунда вилоят ҳокимлиги ташаббуси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг кўмаги ҳамда Усмон Тошевнинг ташрифини алоҳида эътироф этишимиз керак.

t.me/diyorimamkhodjaev

Дўстларингизга билан баҳам кўринг