“Барса”нинг икки асосий ҳимоячилари “Бавария”га қарши ўйинни ўтказиб юборишади

Уларнинг иккаласи ҳам терма жамоа сафида жароҳат олишган.

Америкалик ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест Ақш : Канада ўйинида тўпиқ қисмига зарба ёлланганлиги сабабли 43 дақиқада алмаштирилади ва тиббий кўрикдан сўнг 1 ҳафталарда тикланиши маьлум бўлди. Альба ҳам терма жамоа машғулотларида ўзини ноқулай сезган. Унинг қанча муддатга сафдан чиққанлигини кейинроқ маьлум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликларни сентябрь ойининг сўнгги 2 ҳафтасида тиғиз тақвим кутмоқда. Жамоа 15 кун ичида 4 та ўйин ўтказиши керак.

penalti.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг