“Барса” Неймар учун “ПСЖ”га 80 миллион евролик таклиф жўнатган

“Барселона” ўтган ёзда парижликлар ҳужумчиси Неймарни сотиб олишга уриниб кўрди, деб хабар беради Le10sport нашри.

Манбага кўра, Каталония клуби бразилиялик ҳужумчи учун 80 миллион евро таклиф қилган, бироқ парижликлар рад этишган.

Неймар 2017 йилда “Барселона”дан “ПСЖ”га рекорд 222 миллион евро эвазига ўтди, бу шартномада компенсация сифатида кўрсатилган. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Франция чемпионатининг янги мавсумида у битта ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

championat.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг