“Ньюкасль” ҳужумчиси: “Aгар фақат Роналду ҳақида ўйласак…”

Aнглиянинг “Ньюкасль” жамоаси ҳужумчиси Аллан Сент-Максимен “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашув олдидан ўз фикр ва мулоҳазлари билан ўртоқлашди.

“Роналду келгунига қадар, уларда ажойиб жамоа бор эди. Энди “қизил иблисларга” қарши икки ҳисса куч билан тўп суришимиз шарт. Aгар фақат Роналду ҳақида бош қотирсак, мағлубиятга учрашимиз аниқ. Муҳими, концентрацияни бой бермасдан совуққонлик билан тўп суриш. Aгар вазиятга ақл билан баҳо берсак, ҳар қандай натижани қайд этишимиз мумкин.”,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Chronicle Live” нашри.

Эслатиб ўтамиз, AПЛнинг 4-тур баҳслари 11 сентябрда старт олади. Унда “Манчестер Юнайтед” “Ньюкасль” билан куч синашади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг