Таслим бўлма!

ЕЧЛнинг ўтган мавсуми ортидан Евро-2020’да ҳам зафар қучган Жоржиньо ёзги таътил вақтида Веронага борди.

Маълумот учун, Бразилиянинг қашшоқ оилаларидан бирида тарбияланган футболчи 15 ёшида мазкур шаҳарга кўчиб ўтган ва катта футболдаги дебютини “Эллас Верона” либосида нишонлаган.

“Европа чемпионатидан кейин шаҳардаги марказий майдонга бордим. “McDonald’s”га кирдим ва сутли коктейл сотиб олдим”, – дейди “Челси” ярим ҳимоячиси.

Нима учун коктейл? Ҳаммаси оддий, Жоржиньо бир пайтлар “Верона”нинг ёшлар жамоаси сафида ўйнаб, ҳафтаси 20 евро оларди: “Сутли коктейл 1 евро туради. Картошка фри? Бургер? Қаерда?! Мен майдон бурчагидаги ўриндиқлардан бирига ўтирар, атрофни кузатардим. Шанба кунлари шундай ўтарди”.

“Мана, бу ёз яна сутли коктейл сотиб олдим, ўша ўриндиқларда ўтирдим. Кўзларимни юмиб, ортга қайтдим. 15 ёшли пайтларимни кўрдим. Ҳеч ким эътибор қилмайдиган, уятчан ва ориқ бола. Биров унинг уйини қанчалик соғингани, олис шаҳарларда қандай қийинчиликлар кўраётганини билмасди.

Унга энгашдим ва орзусига интилаётган болаларга айтиладиган иборани қулоғига пичирладим: Таслим бўлма, йигитча! Нима бўлганда ҳам, таслим бўлма”.

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг