«Барселона» Пьянични «Бешиктош»га ижарага берди

Барселона» яримҳимоячиси Миралем Пьянич «Бешиктош»га ўтди.

Турк клуби 31 ёшли боснияликни ижарага олди.

Футболчининг испан клубидаги маоши йилига 16 млн евро эди. Ижара шартномасига кўра, «Бешиктош» юқоридаги қийматнинг 2,75 млн евросини тўлайдиган бўлди, қолганини эса «Барса» тўлашда давом этади.

Яримҳимоячи бу мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида бирорта ўйинда майдонга тушмаганди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган.

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг