Ўзбекистон МТЖ Швецияга етиб борди (+фото)

Сречко Катанец шогирдлари Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Стокгольм шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Вакилларимизни ЎФА бош котиби Аваз Максумов ва мутахассислар гуруҳи, шунингдек, шу ерда истиқомат қилувчи ватандошларимиз кутиб олди.

Терма жамоамиз «Роял Парк» меҳмонхонасига жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, Швеция — Ўзбекистон ўйини 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг