«Барса»да яна бир де Йонг пайдо бўлди

«Севилья» ҳужумчиси Люк де Йонг «Барселона» сафига ўтди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатди.

Манбага кўра, каталонияликлар Ла лигада трансфер ойнаси ёпилгунига қадар футболчини рўйхатдан ўтказишга улгурган. «Барселона» Люк де Йонг бепул ижарага олди, аммо унинг маошини тўлиқ тўлаб беради. 31 ёшли де Йонг 2019 йилдан буён «Севилья» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Шу пайтгача у 94та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 5та ассист муаллифига айланди.

Люк фаолияти давомида «Де Графсхап», «Твенте», «Боруссия» (Менхенгладбах), «Ньюкасл» ва ПСВ клубларида тўп тепган. Шунингдек, футболчи Нидерландия терма жамоаси таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг