Трансферларга оид энг сўнгги янгиликлар битта саҳифада

Бугун тунда Европада трансфер ойнаси ёпилади.

▪️«Тоттенҳем» Эмерсон Рояль учун «Барселона»га 30 млн евро (+5 млн бонус) тўлайди — Тҳе Атҳлетис;

▪️“Боруссия Д” «Волфсбург» ҳимоячиси Марин Понграчични сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди;

▪️«Хетафе» ярим ҳимоячиси Марк Кукреля «Брайтон»га ўтди. «Барселона» тарбияланувчиси учун АПЛ клуби 18 млн евро тўлади ва у билан 5 йиллик шартнома имзолади;

▪️«Рома» Хавер Пасторе билан амалдаги шартномани бекор қилди;

▪️«Барселона» Антуан Гризманни Жоау Феликсга алмашиш борасида «Атлетико»га таклиф билан чиқди — ТВ3 Саталуня

▪️Виллиан «Арсенал» билан шартномани бекор қилди ва Бразилиянинг «Коринтианс» клубига ўтди;

▪️«Шалке-04» Ўзан Кабакни бир мавсумга «Норвич»га ижарага берди;

▪️«Тоттенҳем» Адама Траорени сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. «Вулверҳемптон» испанияликни йўқотишни истамаяпти ва трансфер учун 50 млн фунт сўрамоқда — Скй Спортс;

▪️«Челси» Денни Дринкуотерни «Рединг»га ижарага берди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг