«Барселона» ниҳоят Серхио Агуэрони Ла Лига рўйхатидан ўтказди

Каталонлар сардорлари Серхио Бускетс ва Хорди Алба маошнинг пасайишига рози бўлди. Футболчиларнинг бу мавсумдаги маоши камайтирилади, қолган тўловлар эса кечиктирилади.

Бунинг эвазига «Барса» Серхио Агуэрони Ла Лига рўйхатидан ўтказа олди. Шунингдек, икки футболчининг маоши камайиши «Барселона»нинг молиявий фейр-плей талабларини бажаришига замин яратди.

Аввалроқ Херард Пике шундай йўл тутган, бу орқали жамоа Мемфис Депай ва Эрик Гарцияни рўйхатдан ўтказганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг