Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар ҳам олимпиада ғолиблари каби тақдирланадими?

Жуда кўпчиликда савол туғилмоқда. «Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар ҳам олимпиада ғолиблари каби тақдирланадими» деб.

Эслатиб ўтамиз, «2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги олимпия ва ХVI паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида аниқ ва тиниқ қилиб ёзиб қўйилган (расмда).

Шунингдек, президент йиғилишлардан бирида паралимпиячиларимиз ҳам худди олимпиячилар каби тақдирланиши ҳақида айтганди. Яъни Tahoe ва Trailblazer ларни тайёрлаб қўяверамиз.

Ҳа айтганча, кумуш медал эгаларига қандай машина бериларкан? Equinox? Traverse? 🙂

Дўстларингизга билан баҳам кўринг