«Насаф» бугунги ўйинни ютса, қанча пул ишлайди? Финалга чиқсачи?

Бугун Қаршида ОФК кубоги чоракфиналидан ўрин олган «Насаф» ҳамда Туркманистоннинг «Аҳал» клуби ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Бу учрашув ғолиби Марказий Осиё минтақаси ғолиби сифатида ОФК кубоги яримфиналига чиқишидан ташқари яхшигина пул ҳам ишлаб олади.

Мусобақа тартибига кўра, бугунги ўйин ғолиби яримфинал иштирокчиси сифатида 100 минг АҚШ доллари ишлаб олади. Қаршиликлар бугунги ўйинда ғалаба қозонса, яримфиналда Ҳиндистоннинг «Баган» жамоаси билан тўқнаш келади. Бу ўйинда ҳам ғалаба қозонса, «Насаф» ғазнаси 750 минг долларга бойийди. ОФК кубоги ғолиби эса 1,5 миллион доллар миқдорида мукофот пулига эга бўлади.

Маълумот учун, Қаршининг «Насаф» клуби 2011 йилда ОФК кубогида ғалаба қозонган. Бу ўзбек клубларининг халқаро майдонда қўлга киритган ягона расмий соврини ҳисобланади.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг